Давлатимиз раҳбари турар жой қуриш билан шаҳарга хизмат қиладиган меҳмонхона ёки савдо марказини барпо этишнинг иқтисодий юки бир хил эмаслигини таъкидлади.

Инфратузилма тўловининг базавий ставкаси савдо, сервис ва бизнес марказлари учун 3 баробар, меҳмонхона ва туризм объектлари учун 5 баробар, маданий ҳамда кўнгилочар масканлар учун 10 баробар камайтирилади. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар учун тўлов 1 фоиз этиб белгиланади.

Бу тартиб қурилиши бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.

Дунёнинг етакчи архитекторлари ишлаб чиққан ўзига хос лойиҳаларга тезкор тартиб қўлланади. Лойиҳалаш, қурилиш ва объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари жадаллаштирилади, бир хил маълумотни қайта-қайта талаб қилиш амалиётига чек қўйилади.