Маълум қилинишича, аввал элчихонага бевосита бориб навбат олиш зарур бўлган бўлса, эндиликда барча жараёнларни онлайн тарзда амалга ошириш мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги 3 қадамни бажариш кифоя:
— my.gov.uz порталига кириб, «Элчихона (консуллик) қабулига ёзилиш» хизматини танлаш;
— зарур консуллик округи ва хизмат турини белгилаш;
— тақвим орқали ўзига мос сана ва вақтни танлаб, навбат варақасини расмийлаштириш.
Таъкидланишича, мазкур хизмат мутлақо бепул.
Энди хорижда бўлган фуқаролар ҳам мй.гов.уз орқали давлат хизматларидан қулай ва тез фойдаланиш имкониятига эга.