Парвозлар ҳар куни Airbus A320 турдаги ҳаво кемаларида бажарилиши режалаштирилган бўлиб, бу Ўзбекистон ва БАА пойтахтлари ўртасида йўловчилар учун қулай ва мунтазам авиақатновларни таъминлайди.
Etihad Airways — 2003 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Абу-Даби халқаро аэропортида жойлашган Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиакомпанияси ҳисобланиб, авиакомпаниянинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши мамлакатнинг халқаро ҳаво қатновларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Etihad Airways Яқин Шарқдаги йирик авиаташувчилардан бири бўлиб, Форс кўрфази мамлакатлари, Осиё, Европа, Африка, Австралия ҳамда Шимолий Америкадаги асосий йўналишларни қамраб олган кенг маршрут тармоғига эга.
Мазкур қатновларнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон йўловчиларига минтақанинг энг йирик халқаро авиация хабларидан бири бўлган Абу-Даби орқали дунёнинг кўплаб йўналишларига қулай транзит имкониятларидан фойдаланиш имконини яратади.