Хусусан, умумий ўрта таълим ташкилотларининг мусиқа фани ўқитувчиларига ўқувчиларнинг чолғу асбобларини ижро этиш даражасидан келиб чиқиб, ҳар ойлик устамалар тўланиши белгиланди.
Устамалар миқдори қуйидагича белгиланган:
95–100 балл — 20 фоиз;
90–94 балл — 18 фоиз;
85–89 балл — 16 фоиз;
80–84 балл — 14 фоиз;
75–79 балл — 12 фоиз;
70–74 балл — 10 фоиз;
65–69 балл — 8 фоиз;
60–64 балл — 5 фоиз.
60 баллдан паст натижа қайд этилганда устама тўланмайди.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари мусиқа фани ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаларига устамалар ҳар ойда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан, таълим муассасаси директори буйруғи асосида тайинланади.