Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Қўмита томонидан ўтказилган текширув натижасида Риштон шаҳрида жойлашган «RISHTON PARVOZ TRANS» МЧЖ «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фаолият юритгани аниқланган.

Шунга кўра, корхонага нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жарима қўлланилган.

Маълумотларга кўра, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лицензиясиз фаолият юритган юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари — 82,4 миллион сўм миқдорида жарима белгиланган.

Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни «Умра» зиёратини амалга оширишда эҳтиёткор бўлишга, турли нохуш ҳолатларга дуч келмаслик учун фақат ишончли ва қонуний хизмат кўрсатувчи ташкилотлар хизматидан фойдаланишга чақирди.