Тошкент шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган шахс тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда ўзини “Умра” зиёратини ташкил этишга рухсат берилган турфирманинг гўёки вакили сифатида таништирган. У 3 нафар фуқарони Саудия Арабистонига “Умра” сафарига юбориш ва муқаддас амалларни тўлиқ бажаришларини таъминлаб бериш эвазига жами 3450 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3400 доллар ва 600 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фарғона шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланган. 1998 йилда туғилган шахс танишлари орқали 4 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига жами 4200 АҚШ доллари талаб қилган.
У сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.