Аралаш жанг санъатининг модерн йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Фирдавс Атамуродов -60 кг вазн тоифасида финалга қадар етиб борди.

Ҳал қилувчи баҳсда у тожикистонлик Мирзобек Умаровга мағлуб бўлиб, мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа Фирдавс Атамуродов Ўзбекистон делегациясига Осиё ўйинларида навбатдаги кумуш медални тақдим этди.