Маданият вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори лавозимига тайинланди.

Фотиҳ Жалолов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритаётган эди.

Янги тайинланган директорни театр жамоасига маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев таништирди. Тадбирда Нодирбек Сайфуллаев Фотиҳ Жалоловни янги лавозим билан табриклаб, унга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг ижодий салоҳиятини янада юксалтириш, театр фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда унинг ривожига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Янги директорга театр жамоаси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориб, театрнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда миллий театр санъатини янада ривожлантириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолинди.