RMC радиосининг манбаларга таяниб хабар беришича, Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионати ярим финалидаги мағлубиятидан кейин Париж ва унинг атрофидаги ҳудудларда юз берган тартибсизликлар ортидан 140 дан ортиқ одамни ҳибсга олишди. Сешанба куни Испания АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати ярим финал ўйинида Францияни мағлуб этди. Далласдаги ўйин Испания фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди.
“Париж ва унинг атрофида ўйин фонида ҳодисалар содир бўлди. Дастлабки натижаларга кўра... ўйин фонида 141 киши ҳибсга олинди”, деб хабар берди канал.
Ҳибсга олишларнинг асосий сабаби қоидабузарларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан мушаклардан фойдалангани бўлди. Жиддий жароҳатлар йўқ. Франциянинг Лион шаҳрида ҳам тартибсизликлар содир бўлди. Ўйин давомида Белькур шаҳри марказий майдонида бир нечта ёшлар гуруҳи тўпланишди. Кейинчалик улар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши мушаклардан фойдаланишди. Жиддий зарар ёки тан жароҳати ҳақида хабарлар йўқ, деб хабар берди ria.ru.