Бугунги кунда юртимизда жами 157 та электр станция мавжуд – уларнинг умумий ўрнатилган қуввати 27 343 МВт.
Шундан:
ИEС/ИEМлар – 17 774 МВт
ГEСлар – 2 442 МВт
ҚФEС – 3 930 МВт
ШEС – 1652 МВт
Батарея – 1 545 МВт.
2026 йил бошидан бугунги кунгача барча электр станциялар томонидан 42,2 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 2,3 млрд кВт·соат ёки 6 фоизга кўпни ташкил қилади.
Қолаверса, жорий йил бошидан бугун, 15-июн куни ҳолатига Ўзбекистондаги барча гидро, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 9,8 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1,8 млрд кВт·соат ёки 23 фоизга кўпни ташкил қилади.