Чўққининг баландлиги 6200 метрни ташкил этади. Хитойнинг робототехника соҳасидаги ишлаб чиқувчи компанияси “Уч карра тож” номли кенг кўламли экспедицияни режалаштирган. Режага кўра, робот кейинчалик Эверестни забт этиши керак.

Робот махсус ҳароратни бошқариш ва шамоллатиш тизимлари билан жиҳозланган. Бу тизимлар унинг электрон қурилмаларини қаттиқ совуқ ва чўққидаги кескин ҳарорат ўзгаришларидан ҳимоя қилди.

Шу билан бирга, олимлар Пембанинг тоққа кўтарилишида ёрдамга муҳтож бўлганини ҳам таъкидлашди. Робот қиялиги 30 даражадан кам бўлган ҳудудларни мустақил босиб ўта олди. Бироқ ундан тикроқ ёнбағирларда ҳамроҳлари гуманоидни кўтариб олиб чиқишларига тўғри келди. Бутун кўтарилиш жараёни 16 соат давом этди.

Келгусида ишлаб чиқувчилар роботнинг имкониятларини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда. Улар автоном ўқитиш тизимларини жорий этиш орқали Пембани мураккаброқ рельефларда ҳам мустақил ҳаракатлана оладиган қилишни мақсад қилган.

Жамоанинг узоқ муддатли мақсади — гуманоидни Ҳимолайга юбориш. Режага кўра, робот Эверест базавий лагери билан деярли 8000 метр баландликда жойлашган IV лагер ўртасида синовдан ўтади. Бироқ лойиҳа кутилмаган муаммога дуч келди. Ҳозирча Непалда Эверестда роботлаштирилган экспедицияларни тартибга солувчи ҳуқуқий база мавжуд эмас, деб хабар берди mir24.tv.

“Пемба” лойиҳаси роботлар инсонлар ва оддий техникалар етиб бора олмайдиган қийин ҳудудларда қай даражада фойдали бўлиши мумкинлигини намоён этади. Масалан, улардан баланд тоғлардаги қутқарув ишларида ёки табиатни муҳофаза қилиш ҳудудларини мониторинг қилишда фойдаланиш мумкин.