Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров 23 ноябрдан 17 декабрга қадар амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) билан баҳс олиб боради.
Мусобақа ўтказиладиган шаҳар ҳозирча аниқланмаган. FIDE аризаларни 31 майгача қабул қилади.
Бу шахмат тарихидаги энг “ёш” финал бўлади. Учрашув бошланишида ҳар икки гроссмейстер атиги 20 ёшда бўлади.
Спорт тадбирининг умумий бюджети 8,5 млн долларга баҳоланмоқда, минимал мукофот жамғармаси эса 2,5 млн долларни ташкил этади.