Асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган учрашувда SQB жамоаси пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

Қайд этилишича, жаҳон футболининг бир қатор юлдузлари Суперкубок ўйинига фахрий меҳмон сифатида Тошкентга таклиф этилган.

Тақдирлаш маросимида Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда мамлакат Футзал федерацияси раҳбарияти иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни қутлади.