Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
- 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш;
- PM2.5 ва PM10 каби зарарли заррачаларнинг концентрациясини 20–25 фоизга камайтириш, иқлим шароити оғир ҳудудларда ҳаво ҳароратини ўртача 1,5–2°C гача пасайтириш имкониятини яратиш.
Фармонга кўра, дендрология боғлари мақомига кўра ботаника боғларига тенглаштирилади.
Ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш мақсадида ажратиладиган ер майдонлари, истисно тариқасида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловларидан озод қилинади.
Ботаника ва дендрология боғларининг ер участкаларини хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, иккиламчи ижарага бериш, уларнинг ҳудудларини қисқартириш қатъий тақиқланади.