Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ҳазорасптумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари М.М ва Э.Б. (муқаддам судланган) ўзаро тил бириктириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига фуқаро О.И.га нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 309 млн сўмлик зарарни камайтириб беришларини ваъда қилиб, келишилган пулдан 1 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 4,8 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.