Xinhuaнинг хабар беришича, бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, баъзи йўловчилар ҳаракатланаётган автобусдан сакраган ҳолда ўзини қутқариб қолишга уринган.

“Фожиали воқеада тўққиз киши — саккиз эркак ва бир аёл ҳалок бўлди”, деди полиция вакили.

Расмийларнинг сўзларига кўра, ёнғин пайтида автобусда 35 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ёнғин сабаби ҳали аниқланмаган. Полиция ва суд-тиббий экспертлари воқеа жойида ишламоқда, сабабини аниқлаш учун намуналар тўпламоқда, деб хабар берди report.az.