Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги почта бўлимида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи, 1994 й.т. шахс Ҳиндистондан юборилган жўнатмани қабул қилиб олиб, кетаётган вақтида тўхтатилиб, тегишли тартибда текширилди.

Натижада ушбу жўнатма ичида таркибида жами 1,8 кг “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 6000 дона капсула борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.