Мазкур тантанали тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Эрматов, Хоразм вилояти вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Бердиев, бир гуруҳ спорт вакиллари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни университет ректори Феруза Мадраҳимова кириш сўзи билан очиб бериб, университетда спорт соҳасини ривожлантириш, талаба-ёшларнинг жисмоний салоҳиятини юксалтириш ва улар учун замонавий инфратузилма яратиш устувор вазифалардан бири эканини ҳақида тўхталиб, меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдирди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Эрматов сўзга чиқиб, мамлакатимизда футболни ривожлантириш, ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни янада ошириш йўлида мазкур янги барпо этилган спорт иншоотлари талаба-ёшларнинг профессионал спорт сари интилишларини қўллаб-қувватлаш ва спорт маҳоратини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Университет талабаларини янги спорт мажмуаси билан самимий қутлади.

Шундан сўнг, мусиқа садолари остида рамзий тасма кесилди.Очилиш маросимидан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Эрматов, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Бердиев ҳамда тадбир иштирокчилари Урганч давлат университети ректори Феруза Мадраҳимова ҳамроҳлигида фойдаланишга топширилган янги спорт мажмуасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида меҳмонларга футбол бўйича назарий билимларни ўзлаштиришга мўлжалланган ўқув хоналар, спортчилар учун яратилган қулайликлар, санитария-гигиена хоналари намойиш этилди.

Ҳамкорлик материали