Ҳукумат томонидан 698-сон қарори билан электр энергияси, табиий газни, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича регламентлар тасдиқланган.
Қоидага мувофиқ, жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар ҳисобга олиш ускуналарини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари тегишлича ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, сув таъминоти ёки ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 215-5-моддасига кўра, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Шунга кўра бу соҳада таъминотчи корхоналар ходимлари томонидан юқоридаги регламентлар талабларига риоя этилмаслик, ҳисоблагич учун ортиқча маблағ ундириш каби ҳолатлари аниқланганда Адлия вазирлиги 1008 ва 1148 ишонч телефони рақамларига ёки info@adliya.uz электрон почтага мурожаат қилиш мумкин, дейилади давлат хизматлари янгиликлари каналида.
Ҳисоблагичлар ким томонидан таъмирланиши керак?
Ҳисоблагичларда носозлик пайдо бўлса хизмат кўрсатувчи корхона томонидан таъмирлаши эслатилди. Бунинг учун аҳолидан пул олиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Тошкентда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани барпо этилмоқда
- Бухорода қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги аниқланди
- Садир Жапаров Қирғизистондаги мактаблар беш йил ичида қоғоз дарсликлардан планшетларга ўтишни бошлашини маълум қилди
- Сурункали хасталикларда уйқу сифати ва мия саломатлиги
- Президентимиз Юқори Чирчиқдаги йирик электротехника корхонаси имкониятлари билан танишди
- Электротехника саноатини технологик жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш вазифалари белгиланди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди