Агар ўзига хос лойиҳа шаҳар манфаатига хизмат қилса, лот майдони ёки объект турини ўзгартириш ҳақидаги таклиф қўллаб-қувватланиши лозим.
Бунга ҳуқуқий имконият бор. Аммо таклифларни кўриб чиқиш тартиби мураккаб ва етарлича шаффоф эмас, айрим қарорлар ойлаб чўзилмоқда. Шу сабабли инвестор таклифларини тез ва аниқ мезонлар асосида кўриб чиқиш талаб этилди.
“Санкт-Петербург” мавзесига тадбиркорлар қизиқиши бежиз эмас: унинг концепцияси, лойиҳа ҳужжатлари ва қурилиш рухсати олдиндан тайёр. Дирекцияга шундай тайёр лойиҳалар сонини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Янги Тошкентнинг “ташриф қоғози”га айланадиган йирик тижорат объектлари ҳам керак. Ҳозиргача сотилган 54 та лотдан атиги 3 тасидаги лойиҳа қиймати 100 миллион доллардан ошади.
Шу мақсадда очиқ ташаббус ва “Swiss challenge” тамойили асосида ер ажратиш амалиёти йўлга қўйилади. Ташаббус очиқ эълон қилинади. Агар бошқалар яхшироқ шарт таклиф этмаса, ер биринчи ташаббускорга ажратилади.