Бунга сабаб нимада? Сабаб шундаки, олимнинг ишланмаси тайёр бўлган пайтда бозор ўзгарган, иқлим ўзгарган, асосий фойдаланувчининг эҳтиёжи ўзгарган бўлади.

Баъзан олим томонидан таклиф қилинаётган янги илмий маҳсулот ўхшаш, кўпинча хорижий таклифларга нисбатан қиммат бўлади. Энг қийини, тармоқда янги маҳсулотни олимдан бошқа тушунадиган ва самарали ишлатадиган мутахассиснинг ўзи бўлмаслиги мумкин.

Хўш, бунинг ечими борми, бўлса қандай? Агар ушбу саволлар жавоби сизга ҳам қизиқ бўлса, Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг навбатдаги сонида чоп этиладиган “Қуйидан – илм чўққисига: инновациянинг янги занжири ёхуд грант, олим, хонадон, фермер ва бозорни бирлаштирадиган илмий тизим ҳақида” мақоласини ўқинг.