Учтепа туманидаги нодавлат таълим муассасаларининг бирида тарбиячи бўлиб ишловчи 1990 йилда туғилган А.Г. мунтазам равишда тарбияланувчиларга нисбатан куч ишлатиб, қийнаб келганлиги аниқланган. Ҳозирда айрим тарбияланувчиларнинг олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Нодавлат таълим муассаса фаолияти бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (“Қийнаш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.