FIFA Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Жазоир ва Австрия миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсни айнан ўзбекистонлик рефери бошқариб боради.

Танташевга майдон четида унинг доимий ёрдамчилари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин кўмаклашади. Ушбу беллашув гуруҳдаги якуний ўринларни белгилаб берувчи муҳим ўйинлардан бири ҳисобланади.

Жазоир — Австрия учрашуви 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00да старт олади.

Қайд этиш жоиз, бу Илгиз Танташевнинг Жаҳон чемпионати–2026 доирасидаги иккинчи учрашуви бўлади. У бундан аввал мусобақанинг гуруҳ босқичи иккинчи турида ўтказилган Шотландия — Марокаш баҳсида ҳам ҳакамлик қилган эди.