Ҳамюртимиз Илгиз Танташев 1/8 финал доирасидан ўрин олган Парагвай — Франция учрашувини бошқаради.

Унга қанотларда Андрей Тсапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Ўйин 4-июль куни АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналар доирасига тўғри келади.