Музокаралар FAOнинг Ер ва сув ресурслари департаменти Геофазовий маълумотлар бўлинмаси раҳбари Ливия Пейзер ҳамда Ер ресурслари бўйича етакчи мутахассис Ферас Зиадат билан ўтказилди. Учрашувда Қорақалпоғистонда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳа таклифлари кўриб чиқилиб, истиқболли қўшма грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.