Ҳиндистонлик гроссмейстер рақибига яна дебют сюрпризини тақдим қилди, бироқ ўзбекистонлик шахматчи позицияни ушлаб қолди. Гукеш Доммаражу 34-юришда дуранг қайд этилишини сўради. Матчдаги ҳисоб — 2:2.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 28 ноябрь куни Женевада (Швейцария) шахмат тожи учун ўтказилаётган жаҳон чемпионати матчининг тўртинчи партиясида амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади.

Ўзбекистонлик шахматчи қора доналарда ўйнаган учрашув 34-юришда якунланди (партия). Дуранг натижа ҳиндистонлик гроссмейстернинг ташаббуси бўлди.

Шу тариқа, чемпионлик матчининг барча тўртта партияси дуранг билан якунланди. Ҳисоб тенглигича қолмоқда — 2:2.