«Маҳалла еттилиги» учун масъул раҳбарлар вилоят, туман, шаҳар ва маҳалладаги ходимларга қабул қилинган қарорларни қандай ижро этиш бўйича аниқ кўрсатмалар бермаётгани қайд этилди.

Айрим раҳбарлар яратилган шароитлардан тўғри фойдаланиш ва «еттилик» фаолиятига холис баҳо беришни билмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Туман ва маҳаллада камбағаллик ҳамда ишсизликка масъул ходимларда ҳадик борлиги, ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаётгани танқид қилинди.

Камбағалликни қисқартириш бўйича 50 йиллик тажрибага эга Хитой ҳам замон талабидан келиб чиқиб, қуйи тизимга доимий равишда аниқ кўрсатмалар бериб бориши таъкидланди.

Ўтган уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳаларига 314 триллион сўм ресурс ажратилди. Лекин кредитларнинг камбағалликни қисқартиришга таъсири барча туманда бирдек сезилмаяпти, – деди давлатимиз раҳбари.