У Учтепа туманида юз берган ёнғинни бартараф этиш ишларида иштирок этаётган вақтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
Марҳум қутқарувчини оила аъзолари, яқинлари, ФВВ раҳбарияти ва юзлаб ҳамкасблари сўнгги йўлга кузатиб қўйди. Бобурмирзо Пардаев ўзининг туғилиб ўсган Самарқанд вилоятида дафн этилди.
Эл-юрт осойишталиги ва инсонлар ҳаётини асраш йўлида ўз жонини фидо қилган жасур офицернинг матонати, мардлиги ва Ватанга садоқати ҳамиша хотираларда сақланиб қолади.