Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш, мамлакатларимиз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигини кучайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш йўлидаги самарали фаолияти, халқларимиз орасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси Раиси, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали Ўзбекистон Республикасининг “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев