Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса ҳақида хабар «112» ягона диспетчерлик хизматига келиб тушган. Маълумотга кўра, тоғга чиққан уч нафар фуқародан бирининг оёғи лат егани сабабли унга қутқарувчилар ёрдами зарур бўлган.
Хабардан сўнг Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширди.
Қутқарувчилар жабрланган фуқарога зарур амалий ёрдам кўрсатиб, уни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.
Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши экани билдирилди.