Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 минг тоннага ёки 17,7 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар қуйидагилар:
- Ҳиндистон — 55,9 минг тонна;
- Беларусь — 31,9 минг тонна;
- Қозоғистон — 31,7 минг тонна;
- Покистон — 5,4 минг тонна;
- бошқа давлатлар — 7,1 минг тонна.
Шундай қилиб, импорт қилинган мол гўштининг энг катта қисми Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келган.