Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кегейлитумангаз” таъминоти бўлими моддий жавобгар шахслари томонидан қиймати 741 млн сўмлик 781 дона суюлтирилган газ балонлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.