Хусусан:

– илк бор 14 та ҳудудий бошқарма ва 63 та тизим ташкилотида комплаенс-назорат бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилиб, тўғридан-тўғри вазирга ҳисобдорлиги белгиланди;

– ўтказилган ўрганишларда 26 млрд сўмлик маблағлар мақсадсиз сарфланишининг ҳамда молиявий аудит йўналишида 560 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатларининг олди олинди;

– илк маротаба соғлиқни сақлаш муассасаларининг ер участкалари ва кўчмас мулк объектларидан мақсадли фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, якунда вазирлик балансидаги ер участкалари ва кўчмас мулк объектларини рақамлаштириш жараёни бошланди;

– манфаатлар тўқнашувига доир 1 783 та непотизм ҳолати бартараф этилиб, 433 нафар ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинди ва 1 332 нафари ротация қилинди;

– 5 та ҳудудда сайёр қабул ўтказилиб, 400 дан ортиқ мурожаатнинг 260 таси жойида ҳал қилинди, 1 800 нафардан ортиқ фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди;

– вазирликнинг 14 та ҳудудий бошқармаси, 29 та соғлиқни сақлаш ташкилотининг бирламчи бўғинида биринчи марта “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилди;

– вилоят, туман тажрибасида “коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ” амалиёти йўлга қўйилиб, тизим ташкилотларининг “Коррупцияга қарши курашиш бўйича самарадорлик паспорти” яратилди;

– вазирлик тизимига ишга қабул қилинаётган номзодларни қонунчилик чекловлари бўйича ўрганиш ва хулоса бериш амалиёти йўлга қўйилди;

– қоғоз шаклида юритиладиган 99 та тиббий журнал ва бланк рақамлаштирилди. 28 та тажриба-синов туман (шаҳар)даги 681 та poliklinikada KPI модули тўлиқ жорий қилинди;

Юртдошларимизга эслатма: агар тиббиёт муассасаларида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, вазирлик қошидаги “1203” қисқа рақамли Cалл-марказ орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

ССВ Матбуот хизмати.