Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари “Умра” зиёратини адо этиш истагида бўлган уч нафар фуқаронинг ишончини суистеъмол қилиб, уларни “Умра”га юбориш ва муқаддас амалларни бажаришга зарур барча шароитларни яратиб беришни ваъда қилган. Ушбу хизматлар эвазига эса 3 750 АҚШ доллари талаб қилган. ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фирма раҳбари олдиндан келишилган маблағнинг 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.