Трамп орол Эрондан кейинги нишон бўлишини бир неча бор айтган, деб хабар берди rbc.ru.
Куба қуролли кучлари АҚШнинг босқинига тайёргарлик кўрмоқда, “дунёда нималар бўлаётганини ҳисобга олган ҳолда” бундай чораларни кўрмаслик соддалик бўлар эди, деди Куба ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Карлос Фернандес де Коссио, дея хабар берди NBC News.
“Бизнинг қуролли кучларимиз ҳар доим тайёр ва аслида улар ҳозирда ҳарбий тажовуз эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда”, деди вазир ўринбосари.
Гавана АҚШ билан муаммоларини тинч йўл билан ҳал қилишга умид қилмоқда, деб давом этди у: “Биз бу (босқинчилик) содир бўлиши учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз ва биз бунга ҳеч қандай асос топмаяпмиз”.