Лазизбек Темиров 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган. Маълумоти олий. 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2021 йилда эса мазкур университет магистратурасини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган.
2024 йилдан буён Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.