Бу сўнгги ўн кун ичида содир бўлган учинчи шундай ҳодиса. Агентлик бош директори Рафаэль Гросси реактор шикастланган тақдирда жиддий радиациявий авария юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди kazinform.

МАГАТЭ ижтимоий тармоқлардаги Х саҳифасида Эрондан ҳужум ҳақида ахборот олганини маълум қилди.

Эрон расмийларининг сўзларига кўра, ишлаётган реактор шикастланмаган, радиация оқишлари қайд этилмаган ва завод нормал ишламоқда.

МАГАТЭ раҳбари ядровий авария хавфининг олдини олиш учун максимал даражада эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Аввалроқ, Эроннинг энг заиф ядровий иншоотларидан бири — Натанздаги ёқилғи бойитиш заводининг "кириш биноси" "шикастлангани" маълум бўлган эди.