Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида Тошкент вилоятида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун кенг қамровли медиа-тур ташкил этилди. Ушбу тадбир журналистларга маҳаллалар ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар ва ижтимоий ташаббуслар билан яқиндан танишиш имконини яратди.

Бугунги кунда мамлакатимизда маҳалла институтининг ўрни тобора мустаҳкамланиб, айниқса ишсизликни камайтириш, камбағалликни қисқартириш, оилавий муаммоларни бартараф этиш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан барча ҳудудлардаги маҳаллалар фаолияти замонавий ёндашувлар асосида онлайн платформа орқали мунтазам мониторинг қилинаётгани диққатга сазовор. Айниқса, уюшма раҳбарияти томонидан мураккаб аҳволдаги маҳаллалар ҳолатини жойига чиқиб ўрганиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Медиа-тур бошланиши олдидан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари Долли Аллаев журналистларга соҳада амалга оширилаётган янгиликлар ва истиқболдаги режалар юзасидан атрофлича маълумот берди. Сўнграоммавий ахборот воситалари ходимлари уюшмада жорий этилган илғор иш усуллари, Ситуацион марказ ҳамда замонавий Медиа студия фаолияти билан батафсил танишди.

Мутасаддиларнингберган  маълумотларига кўра, 3 миллион 190 минг 690 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Тошкент вилоятидамаҳаллалар тизимини изчил ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда ижтимоий инфратузилмани янада такомиллаштириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда 883 та маҳалла мавжуд бўлиб, жорий йил якунига қадар, 11 та маҳаллада янги бино қурилиши, жумладан вилоят бошқармаси учун ҳамянги маъмурий бино барпо этиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу каби саъй-ҳаракатлар маҳалла тизими самарадорлигини янада юксалтиришга ва нуфузини оширишга хизмат қилади.

Ўрта Чирчиқ: амалий тажриба ва жонлимуҳит

Медиа-тур доирасида Тошкент вилоятинингқатор туманларида бўлиб, жойларда амалгаоширилаётган ишлар билан яқиндан танишдик. Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидагиДўстликмаҳалласидамаҳалла еттилигифаолияти, аҳолимурожаатлари билан ишлаш тизими, ижтимоиймуаммоларни ҳал этиш, аҳоли бандлигинитаъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя чоралариамалда намойиш этилди.

Маҳаллада ташкил этилган сумалак сайлиорқали, ҳамжиҳатлик ва қўшничилик анъаналарикенг тарғиб қилинди. Бу  ерда, нуронийлар ваёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишгақаратилган ташаббуслар эътиборимиз марказидабўлди.

Пискент: бандлик ва тадбиркорликкаустувор эътибор

Навбатдаги манзилимиз Пискент туманинингМингтепамаҳалласи бўлди. У ерда аҳолибандлигини таъминлаш, томорқачиликмаданиятини ривожлантириш, оилавий ва кичикбизнесни қўллаб-қувватлаш борасида амалгаоширилаётган ишлар билан яқиндан танишдик.

Айниқса, кексаларга ҳурмат-эътиборкўрсатиш, уларнинг ҳаётий тажрибасидан унумлифойдаланишга қаратилган ташаббуслар маҳалладаижтимоий муҳитни янада мустаҳкамлашга хизматқилаётгани кўзга ташланди.

Бўка: Янги имкониятлар ва замонавийинфратузилма

Сўнги манзилимиз  Бўка туманинингНавобод” маҳалласи бўлди. Маҳаллада қадриятларга бўлган алоҳида эҳтиром, аҳолининг ўзаро ҳамжиҳатлигини кўриб дилимиз равшанлашди.

Улар билан кечган очиқ ва самимий суҳбатлар орқали аҳолининг турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналари ҳақида тўлиқ маълумотга ҳам эга бўлдик.  Мазмундор ва ранг-баранг мусиқий дастурлар, болажонлар ўртасида ташкил этилган  футбол ўйинлари намойиши кўнглимизни ёритди.

Маҳаллада ташкил этилган тикув цехи, янги қурилган замонавий маҳалла биноси, кутубхона,тиббиёт пункти ва  спорт майдони ҳамда мини-стадион навободликлар учун давлатимиз томонидан яратилган қулай шарт-шароитларнинг яққол намунасидир.

Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлари ҳам алоҳида таҳсингасазовор. Тошкент вилоятига қилган бир кунлик сафаримиз сўнгида, янги бунёд этилган мўъжазгина спорт  майдонида медиа-тур иштирокчилари ҳам волейбол бўйича ўзаро беллашди.

Медиа-тур жараёнида бир нарсага яна бир  бор  амин бўлдикки, ўзаро ҳамкорлик, журналистлар ўртасидаги тажриба алмашуви ва ижодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади. Энг муҳими, бундай сафарлар орқали қуруқ рақамлар эмас, балки жонли таассуротлар, инсон тақдирлари ва ҳақиқий ҳаёт манзаралари асосида таъсирчан, ўқувчини ўйга толдирадиган мақолалар ва видеорепортажлар яратилади.

Умуман олганда, мазкур медиа-тур маҳалла тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини очиб бериш, жойлардаги илғор тажрибаларни кенг оммага етказишда журналистлар учун муҳим ахборот манбаи бўлиб хизмат қилди.


Гуличеҳра ДУРДИЕВА,
“Янги Ўзбекистон” мухбири