2022 йилда жами 385 437 нафар мактаб битирувчиларидан 295 393 нафари, ёки 77 фоизи олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этган. Уларнинг 85 869 нафари ёки 23 фоизи давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 4 фоизга, 2020 йилга нисбатан 12 фоизга ошган.
Хўш, тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари қандай бўлди?
Мамлакатимиз миқёсида мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичи 76,1 баллни ташкил этган, бу натижа 2021 йилга нисбатан 1,2 балл, 2020 йилга нисбатан 6,3 баллга ошган (2020 йилда 69,8 балл, 2021 йилда 74,9 балл).
Паст кўрсаткичли мактаблар алоҳида назоратга олинди.
Мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари бўйича ўтиш балидан паст (56,7 баллдан) бўлган юртимиздаги 519 та умумтаълим мактаб ҳозирда алоҳида назоратга олинган, уларда ўқув-тарбия жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳорати ва салоҳиятини ошириш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда мактабларда таълим сифатини ошириш зарурлигини инкор қилмаган ҳолда, йўлга қўйилаётган ислоҳотлар ва жараёнлар натижаси бир кунда амалга ошмаслиги ҳамда мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари натижаси йилдан йилга яхшиланиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиздир.
Мактаб битирувчиларининг 2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаси таҳлил қилинди
2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синови)да мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари таҳлил этилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу маълумотлар Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.
Ўзбекистон Президентининг ташрифи шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди
- Қаршида фельдшер 200 дона психотроп дорини 15 миллион сўмга сотаётганда ушланди
- Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи бошланди
- Хива–Бухоро йўналишида янги электропоездлар қатнайди
- Қорақалпоғистон ва Самарқандда 368 миллион сўмлик суюлтирилган газ талон-торожи фош этилди
- Фарзанди олдидаги мажбуриятини бажармаган отадан 752 миллион сўмдан ортиқ алимент қарзи ундирилди
Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилади
- Жорий йилги минимал ўтиш баллари маълум бўлди
- "Янгиобод" қулайроқ, хавфсизроқ ва шинамроқ бозорга айлантирилади
- ОТМларда талабалар ўртасида қайта тақсимланган давлат гранти натижалари эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида 79-сонли янги автобус йўналиши ўз ишини бошлади
- 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларига қабул натижалари эълон қилинди