Қайд этилишича, бу ҳолат Суперлига ва Про лига учрашувларининг трансляция жараёни ҳамда интернет орқали намойиш этиш сифатига таъсир қилмоқда.
Расмий учрашувлар вақтида Лига трансляция сигналларини қабул қилиб, уларни марказлашган тартибда турли платформалар орқали қайта узатади. Бироқ стадионда электр таъминоти билан боғлиқ муаммо юзага келиши натижасида Лига серверлари тўлиқ ишламай қолган.
Шу сабабли Лига учрашувлар сигналларини қайта узатишда ташқи серверлардан фойдаланмоқда.
Лига билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаатлар info@pfl.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.