Бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш учун тузилган “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали энг истеъдодли ёзувчиларга ижодий буюртма берилади ва бир йил давомида ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.
Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига, миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш ва чоп этиш харажатининг ярми қопланади.
Мутасаддиларга янги ўқув йилигача энг яхши 100 та асардан иборат китоблар тўпламини тайёрлаб, барча мактаб ва техникумларга етказиш топширилди. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади.
Кутубхона, “боок cафе” ва китоб дўконлари очиб, китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга уч йилга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда бериш йўлга қўйилади.
Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот берилади
Ахборот хуружлари авж олаётган бугунги кунда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолиши қайд этилди.
Салим бин Муҳаммад ал-Маликни Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон Президенти ICESCO билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
- 20 та халқаро рейтинг ва индекслардан 14 тасида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари яхшиланди
- Иккинчи мутахассислик учун онлайн аризалар топшириш бошланди
- Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Гуммат ўғли Пошозодани Ўзбекистон Республикасининг “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда