Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, 24 октябрь куни соат 01:33 да Учтепа туманидаги Юсуф Саккокий кўчасида жойлашган турар жой мажмуасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 01:52 да бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари зарарланган. Воқеа жойида бир нафар фуқаронинг жасади аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ёнғин сабаблари ва ҳодисанинг бошқа тафсилотларини аниқлаш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.