promo
Қашқадарёда XIV асрга оид Занжир Саройда археологик қазишмалар олиб борилмоқда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан биргаликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди Тошкент метрополитени паркига 56 та янги вагон қўшилди Болалар омбудсмани Намангандаги болага нисбатан зўравонлик ишини назоратга олди Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компаниялари вакиллари билан Самарқандга келади
Тема
Размер шрифта
0%

  • O`zb
  • Ўзб
  • Рус
  • En
  • Ққ
  • Kz
  • Tj
Yuz uz
  • Сиёсат
    • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
    • Сайлов
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Видеотека
    • Фото
  • Фикр
Меню
Uz O’z Рус En Kk Kz Tj
Сиёсат
Сиёсат Ҳукумат Халқаро ҳамкорлик Ҳужжатлар Сайлов
Иқтисодиёт
Саноат Молия Агросектор Урбанизация Рақамлаштириш Транспорт Энергетика Инвестициялар Бизнес
Жамият
Мамлакатимизда Ташвишли хабар Суҳбат Саломатлик Ижтимоий ҳаёт Бўш вақтда Хавфсизлик Ҳарбий Яшил сайёра
Фан ва таълим
Таълим Кейинги авлод Фан
Маданият
Туризм
Спорт
Дунёда
Воқеа-ҳодисалар Долзарб ОАВ Ўзбекистон ҳақида Биласизми?
Медиа
Видеотека Фото
Фикр
Янгиликларга қайтиш

Маълумотларни ўз вақтида эълон қилмаган қатор маҳаллий ҳокимликлар огоҳлантирилди

Мамлакатимизда 19 авг 2021, 14:36 1 392

Бугунги кунда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фармон билан тасдиқланган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни очиқ маълумотлар портали ва ўзларининг расмий веб-сайтларида ўз вақтида ва тўлиқ эълон қилиниши, кўрсатилган муддатларда янгилаб борилишини назоратга олган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ҳамда мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилганлиги (жорий йилнинг 16 август ҳолатига кўра) мониторинг қилинди. Ўрганишлар натижасига кўра қуйидагилар аниқланди:

Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йилликда маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари, хусусан бюджет маблағларининг вилоят, шаҳар ва туманлар ҳамда соҳалар кесимида сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ очиқланган ва фармон ижроси таъминланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши; 
Андижон вилояти ҳокимлиги; 
Бухоро вилояти ҳокимлиги; 
Жиззах вилояти ҳокимлиги; 
Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йилликда маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги маълумотлар қисман очиқлангани (хато ва камчиликларга йўл қўйилгани) аниқланди.

Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан фармон ижроси умуман бажарилмагани аниқланиб, Агентлик томонидан белгиланган тартибда огоҳлантирилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилмасида Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бошқармаси ташкил этилган.

Бошқарма томонидан Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг (33 турдаги) очиқ маълумотлар портали ҳамда ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириб борилиши доимий равишда назорат қилиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Улашиш:

Ушбу мавзудаги материаллар

Қашқадарёда XIV асрга оид Занжир Саройда археологик қазишмалар олиб борилмоқда
Маданият
Қашқадарёда XIV асрга оид Занжир Саройда археологик қазишмалар олиб борилмоқда
25 сен 2026, 18:39 124
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан биргаликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди
Халқаро ҳамкорлик
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан биргаликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди
25 сен 2026, 16:52 422
Аграр соҳада субсидия ажратиш ва суғурталаш тизимлари такомиллаштирилади
Сиёсат
Аграр соҳада субсидия ажратиш ва суғурталаш тизимлари такомиллаштирилади
25 сен 2026, 16:30 743
Тошкент метрополитени паркига 56 та янги вагон қўшилди
Транспорт
Тошкент метрополитени паркига 56 та янги вагон қўшилди
25 сен 2026, 15:38 487
Болалар омбудсмани Намангандаги болага нисбатан зўравонлик ишини назоратга олди
Воқеа-ҳодисалар
Болалар омбудсмани Намангандаги болага нисбатан зўравонлик ишини назоратга олди
25 сен 2026, 15:36 390
Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компаниялари вакиллари билан Самарқандга келади
Халқаро ҳамкорлик
Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компаниялари вакиллари билан Самарқандга келади
25 сен 2026, 15:23 582
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 22-25 даражагача пасаяди
Мамлакатимизда
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 22-25 даражагача пасаяди
25 сен 2026, 12:13 933
Ёшлар – давлатни ҳаракатга келтирувчи асосий куч
Мамлакатимизда
Ёшлар – давлатни ҳаракатга келтирувчи асосий куч
25 сен 2026, 09:53 332
Янги Ўзбекистоннинг Янги Қорақалпоғистони  ислоҳатлар майданига айланган
Мамлакатимизда
Янги Ўзбекистоннинг Янги Қорақалпоғистони ислоҳатлар майданига айланган
24 сен 2026, 17:27 879
Сўнгги янгиликлар
Қашқадарёда XIV асрга оид Занжир Саройда археологик қазишмалар олиб борилмоқда
Қашқадарёда XIV асрга оид Занжир Саройда археологик қазишмалар олиб борилмоқда
25 сен 2026, 18:39 2

  • БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан биргаликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди
    25 сен 2026, 16:52 397
  • Аграр соҳада субсидия ажратиш ва суғурталаш тизимлари такомиллаштирилади
    25 сен 2026, 16:30 714
  • Тошкент метрополитени паркига 56 та янги вагон қўшилди
    25 сен 2026, 15:38 464
  • Болалар омбудсмани Намангандаги болага нисбатан зўравонлик ишини назоратга олди
    25 сен 2026, 15:36 351
  • Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компаниялари вакиллари билан Самарқандга келади
    25 сен 2026, 15:23 558
Оммабоп янгиликлар
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
11 сен 2026, 12:06 88 080

  • Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
    21 сен 2026, 16:23 20 542
  • «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
    17 сен 2026, 00:41 17 863
  • Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
    18 сен 2026, 10:06 16 934
  • Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
    7 сен 2026, 09:28 11 643
  • Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
    19 сен 2026, 11:13 10 540
© 2026 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati DM
Биз ҳақимизда Муаллифлар Алоқа Бўш иш ўринлари Материаллардан фойдаланиш қоидалари

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ишлаб чиқарди yuz.uz
  • Telegram
  • Facebook
  • logo
  • Instagram
  • YouTube