Бу ҳақда АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серджио Гор маълум қилди, дея хабар қилади in.usembassy.gov сайти.

Ташриф доирасида Рубио Марказий Осиёнинг беш давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги C5+1 вазирлар учрашувида қатнашади.

Музокараларда минтақавий иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва умумий минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, АҚШ давлат котиби Ўзбекистон раҳбарияти ва Марказий Осиё давлатлари вакиллари билан учрашиб, савдо ҳажмини ошириш, хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва минтақада иқтисодий модернизацияни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.

Сергей Горнинг маълум қилишича, Самарқанддаги учрашувлар АҚШ–Марказий Осиё стратегик шериклигини ривожлантириш ва икки томонлама дипломатик ҳамда тижорий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.