Тадбир доирасида ушбу фуқаролар муаммолари ўрганилди. Жумладан, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Акбар Менглиев ва Дурдона Менглиеванинг таянч ҳаракат аъзоларида муаммоси борлиги сабабли мустақил ҳаракатлана олмаслиги ҳисобга олиниб, уларнинг интернет тармоғидан фойдаланишини йўлга қўйиш мақсадида ҳомийлар ёрдамида компьютер жамланмаси ва тикув машинаси олиб бериладиган бўлди. Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша тадбиркор Баҳром Сафаров томонидан 2 миллион сўмлик ҳомийлик маблағлари ажратилди, дея хабар беради “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими Ахборот хизмати.
“Меҳр улашиш” лойиҳаси — амалда
Шу йилнинг 10 ноябрь куни “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказилаётган “Меҳр улашиш” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Шеробод туманида бўлиб ўтди. Тадбир доирасида туманнинг Ёшлик, Буюк ипак йўли, Деҳқонариқ маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Акбар Жўраев тўртинчи бор жаҳон чемпиони бўлди: икки жаҳон рекорди янгиланди
- Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади
- Айрим ОТМ раҳбарларининг лавозимига лойиқлиги ўрганилади
- Тошкент вилоятида 1 минг доллар қарз бериб, 10 минг долларлик тилхат ёздирган шахс ушланди
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Марказий банк банкоматдан пул берилмаган ҳолатларда мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилди