Эндиликда номзодлар my.gov.uz портали орқали хизматга кириш учун аризани онлайн тарзда топшириши мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро:
my.gov.uz порталида авторизациядан ўтиб, сўровномани тўлдиради;
Миллий гвардия масъул ходимлари тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиб, номзодни саралаш босқичларига йўналтиради;
15 иш куни ичида саралаш тадбирларида иштирок этишга рухсат берилгани ёки рад этиш сабаби кўрсатилган билдиришнома юборилади;
Дастлабки ўрганишдан муваффақиятли ўтган номзодлар белгиланган жойда амалий ва жисмоний синовларни топширади.
Ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
яшаш жойидаги поликлиникадан соғлиқ ҳолати тўғрисида маълумотнома;
спорт соҳасидаги ютуқлар, хорижий тилларни билиш, IT-курслар ҳамда «Ватанпарвар» ташкилоти сертификатлари — мавжуд бўлган тақдирда.
Хизматдан фойдаланиш бепул.