Маълум қилинишича, тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар ва Божхона бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган «Қора дори-2026» кенг қамровли профилактик тадбирининг биринчи босқичи доирасида амалга оширилган.

Тезкор маълумотларга асосан, Чуст тумани «Зарафшон» маҳалласи ҳудудида ҳаракатланаётган Спарк русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Текширув давомида автомашина салонидан оғирлиги 1,2 килограмм бўлган «опий» гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.