Маълум қилинишича, Янгиқўрғон тумани “Янги Боғистон” маҳалласида яшаган, 1987 йилда туғилган фуқаро Т.М. жорий йилнинг 28 март куни Ғовозон ОШПда муолажа олаётган вақтида соғлиғи ёмонлашиб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан тиббиёт ходими — “Ғовозон” ОШП ТБХ оила ҳамшираси Г.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.