Аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 2003 й.т. шахснинг яшаш манзили кўздан кечирилди. Натижада, хонадоннинг яширин омборхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган “Ортофен”, “Нейрокс”, “Тирозол”, “Сиофор” ва бошқа шу каби жами 28 турдаги 28 928 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган ушбу дори воситаларининг тахминий қиймати 1,4 млрд сўмни ташкил этади.