Маълум қилинишича, Оқтепа маҳалласида яшовчи 33 ёшли шахс маҳалладаги 38, 32, 31, 20 ва 19 ёшли ишсиз йигитлар билан тил бириктириб, Олтинсой тоғ тизмалари ҳудудида ҳеч қандай рухсатномасиз олтин қазиш ишларини олиб борган.

Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ аъзолари далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 196 прим 2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка кўра, бундай жиноятни содир этган шахслар йирик миқдорда жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.